Ёмон хабар
Шунча танқид қилинганига қарамай, дори-дармонлар нархини мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги уринишга қўл уришмоқчи.
1 сентябрдан бошлаб дори воситалари референт нарх шакллантириш тизими амал қилишни бошлайди.
Референт нархларни шакллантириш учун танлаб олинган 10та мамлакатнинг тўрттаси Евроиттифоқ аъзоси, иккитаси биздан қашшоқроқ мамлакатлар - Тожикистон ва Қирғизистон.
Янги давр бошлангандан буён дори-дармон нархларини бюрократик йўллар билан пасайтиришга уриниб келишади ва ҳар сафар натижа ё нархлар ошиши ёки дориларнинг савдода тақчил бўлиб қолиши билан якунланади.
Дори-дармонлар, айниқса импорт дори-дармонлари юқори нархлари шаклланишининг асосий сабаби қатор позициялар бўйича бозорнинг бўлиб олинганлиги, бир неча импортчиларнинг ўзаро келишуви, эҳтимолий рақобатчиларни бозорга турли йўллар билан киритмаслик ва қўймаслик ҳисобланади. Референт нархлар методини қўллашдан аввал ҳар бир дори-дармон ёки унинг аналоглари бўйича импортчилар рўйхатини ва уларнинг асл ва охирги бенефициарлари кимлигини, охирги уч йилда бозорга кимлар қўшилган ёки қўшилмаганлигини ўрганиб кўрилса, ёмон бўлмас эди.
Кейинги пайтда сўзда ва декларацияларда қашшоқликка қарши курашилаётганини кўп эшитаяпмиз. Амалда қабул қилинаётган ва тор доиралар манфаатларини кўзлайдиган ҳужжатлар эса бунинг ғирт тескарисини кўрсатмоқда.
Бу низом ҳам дори бизнесига оид кам сонли бойларни янада бойитадиган, қашшоқлар сонини янада кўпайтирадиган навбатдаги ҳужжат.
@the_bakiroo