13K44Telegramda ochish
2020 йил якунлари бўйича ташқи савдо статистикаси очиқланди Экспорт 15,1 млрд.долларни (олтинни ҳисобга олмаганда эса 9,3 млрд.доллар), импорт эса 21,2 млрд.долларни ташкил этган. Декабрь ойида ҳам олтин сотилмаган. Олтинсиз экспорт ҳажми ва импорт ҳажми ўртасидаги фарқ 2,3 баробарга етган. Ташқи савдо таркибида деярли ўзгариш бўлмаган. Биринчи марта ташқи савдо мундарижаси вилоятлар қирқимида ҳам берилган. Қарийб 55% экспорт ва импорт операциялари учта ҳудуд - Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келади. Хурсанд қиладигани, ташқи савдо айланмасида собиқ совет давлатларини улуши пасайиб бормоқда (бевосита қўшниларимиз билан эса ортмоқда). ЕОИИга қўшилишни оқлаш учун асосий ташқи бозорларимиз ЕОИИ деяётганларнинг аргументлари аслида миф эканлигини кўрсатади. Бизнинг келажагимиз Россия ва Хитойни минтақага сассиқ бурнини тиқтирмаслик, Марказий Осиё билан интеграция ва ривожланган эркин дунё билан ҳамкорликда. Дарвоқе, Газета.уз импорт таркибида газ импорти пайдо бўлганига эътибор қаратган. Энергетика вазирлиги газнинг қаердан ва қандай ҳажмда импорт қилинганлиги тўғрисида изоҳ беришдан бош тортган. Ўзимиздан қўшиб айтишимиз мумкин, Ўзбекистон цемент заводлари Туркманистондан газ сотиб олган ва олишда давом этмоқда. 2021 йилда бу жараён кучайса кучаяди, асло ортга қайтмайди. Ўзбек энергетикаси ҳатто тизимнинг нормал эксплуатацияси учун ҳам энергия танқислигини сезаётган вақтда буни яширишнинг ҳечам ҳожати йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin