Семиз чиновникларга қарши кураш бошланмоқда. Фойдаси бўлармикан?
Бугундан бошлаб ўзбек чиновниклари семизликка қарши кураш бошлашлари керак бўлади.
Хусусан вазирлик, ҳокимлик ва давлат идораларида раҳбарларнинг семизлик Индекси таҳлил этиб, кузатилади.
Ҳокимларнинг жойларда соғлом турмуш тарзини тарғиботи, ичиш ва чекишни камайтириш тадбирлари, таркибида семиртирувчи унсурлар мавжуд маҳсулотлар истеъмолини камайтиришига қараб рейтинги белгиланади.
Бир сўз билан айтганда ўзбек чиновниклари семизликка қарши курашда шахсий намуна кўрсатишлари керак бўлади.
Албатта бу ишлар ҳам керак. Лекин семизликка қарши кураш доирасида ўзбек чиновникларининг хизмат машиналарини олиб қўйиш ва уларни жамоат транспортида фойдаланишга ёки пиёда боришга мажбурлаш фойдалироқ бўларди, назаримда.
Шу баҳона жамоат транспортимиз ҳам эпақага тушган, тротуар, парк ва ҳиёбонлар каби жамоат маконлари инсонга хизмат кўрсатувчи қиёфага кирган ҳам бўларди.
Тасаввур қилинг, жаноб Раматов ёки Раҳмонбек Усманов метродан фойдаланиб ишга қатнаса, севтофорсиз, пиёдалар йўлагисиз йўллардан ўтиб бекатларга тушишса, лифти ҳеч қачон ишламаган ер усти кўприкларига чиқиб кўришса. Метро ҳолати ҳам бу қадар қуйига инмаган бўлармиди. Ёки Жаҳонгир Артикходжаев пойтахт ҳокимиятига автобусда ёки пиёда юриб қатнаса. Ҳа, тасаввур қилдингиз. Лекин улар тасаввур қила олармикан?
@the_bakiroo
https://lex.uz/docs/5077667