16K169Telegramda ochish
Чегарадаёқ таланаётган ўзбекистонликлар Давлатнинг қудрати шаҳар ва қишлоқларида мактаб етишмай туриб, Қирғизистонга мактаблар қуриб беришда, фуқаролари Ҳиндистон-у, Туркияда даволанишга пул тиланиб юрса-ю, Тожикистонга ўзида йўқ больница қуриб беришда ё биздан 5 баробар бойроқ Қозоғистонга Масжид совға қилишда эмас. Давлатнинг қудрати фуқароларини давлат ҳудудида, унинг остонасида ва остонасидан ўтгандан кейин ҳам ҳимоя қила олишида. Кунўз чегарадан ўтишда таланаётган ўзбекистонликлар ҳақида репортаж тайёрлапти. Унда Тожикистон чегарасидан ўтиш ставкаси 200 сомони, Қирғиз чегарасидан ўтиш 50 минг сўм, Қозоқ чегарасидан ўтиш эса 175 танга эканини билиб оласиз. Буям майли, ўзбекистонликларни Ўзбекистон маъмурлари ҳам ПЗР-тест ва сертификат баҳона таламоқда. Ўқинг. Кўринг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin