18K13Telegramda ochish
Пул массаси ўсиши тезлашгани фонида уруш бошланган кейин биринчи марта нақдликлар қолдиғи қисқарган Охирги уч ойда ўсиши сустлашган пул массаси августда яна кескин ўтган. Миллий валютадаги пул массаси қарийб 8 трлн.сўмга кўпайган ва 122,7 трлн.сўмга етган. Пул массасининг йил/йил ўсиши, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўпайиши 50%ни ташкил этган. Августдаги пул массасининг ўсиши Миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар (+2,7 трлн.сўм) ва Миллий валютадаги бошқа депозитлар (+5,4 млн.сўм) ҳисобига юз берган. Депозитларнинг кескин ўсиши аваалроқ ёзганимиздек, асосан давлат банклари платформаларида юз бермоқда ва бу маълум бир мақсадли дастурлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Банклардаги вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи 1 сентябрга абсолют максимум 34,1 трлн.сўмга етган (+12 трлн.сўм). Айни вақтда Украинада уруш бошланганидан бери биринчи марта нақд пуллар қолдиғи қисқарган (-79 млрд.сўм).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin