17K43Telegramda ochish
Талабаларга қарзларни қайтарадиган вақт келди Тошкент шаҳрида охирги икки йилда кузатилаётган ётоқхоналар етишмовчилиги сабаби фақат талабалар сонининг кўпайгани билан боғлиқ эмас. Солиштириш учун талабалар сони вилоятларда қайтанга юқорироқ суръатда ошмоқда, лекин Тошкентдаги каби мураккаб ҳолатни Андижонда, Қаршида ё Нукусда кузатаётганимиз йўқ. Гап шундаки, 2017 йилгача бўлган даврда пойтахтда ўнлаб талабалар ётоқхоналари турли вазирликлар ва Республика даражасидаги ташкилотларга, ҳатто тижорий ташкилотларга бериб юборилган. Истасангиз, Талабалар шаҳарчаси, Муқумий кўчаси, Чилонзор, Юнусобод, илгари ётоқхоналар бўлган бинолар ва манзиллар бўйлаб юринг, ўзингиз гувоҳи бўласиз. Бунинг учун узун хотираларга мурожаат қилиш ҳам шарт эмас. Албатта гап яна "дом"га, офисларга айланиб кетган биноларни яна талабалар уйига айлантириш ҳақида кетмаяпти. Аввал собиқ талабалар уйлари тўлиқ инвентаризациялаб чиқилиши, кейин шунга қараб тегишли қарорлар қабул қилиш лозим бўлади. Алоҳида жамғарма ясаб олмаган Вазирлик ва қўмиталаримизнинг ўзи йўқ. Улар орасида ўз вақтида талабалар уйларини текинга балансига ўтказиб олганлари ҳам йўқ эмас. Энди мана шу қарзларни қайтарадиган вақт келди. Балки бу илгари олинган ётоқхона ўрнига янги ётоқхона қуриб бериш билан, балки фойдаланилмаётган биноларни университетларга қайтариш билан амалга оширилар. Мана битта яхши мисол. Намунали мисол. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мана бу қарорига кўра, Тошкент давлат транспорт университетига Помир кўчаси 34- уй манзилидаги бино ва иншоотлар талабалар турар жойини барпо этиш учун бепул ўтказиб берилмоқда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin