25K62Telegramda ochish
Бизга коллектив хотира керак Кенг жамоатчилик, ОАВ, журналистлар, фаоллар ва умуман ҳаммамизнинг хотирамиз қисқа эканлигидан, резонанс яратувчи ҳар қандай хабар ва воқеликнинг уч кундан кейин эсдан чиқарилиб кун тартибидан тушиб қолишидан ҳукуматдагилар ва уларнинг "дўстлари" доимий равишда унумли фойдаланишади. Албатта, фақат ўзларининг фойдасига. Тўсатдан пайдо бўлган лойиҳа —Тошкент халқаро аэропортининг қайта қурилиши ва таъмирланиши ҳам шу тоифадан. Чунки ахир бир неча ой муқаддам ҳам "мавжуд аэропорт кўплаб чекловларга эгалиги, чунки пойтахт ривожланиб бориши билан у амалда шаҳар марказида бўлиб қолгани" ҳақида баёнотлар янграган ва ҳатто шаҳардан 35 км масофада Changi Airports International билан ҳамкорликда 1 млрд.долларга янги аэропорт қуриш ҳақида жуда жиддий режалар очиқлана бошлаганди. Табиийки, хотираларнинг тикланиши ноқулай саволларни туғдиради, агар шаҳар ташқарисида янги аэропорт қурилганида бир неча юз миллиард сўмга кўприклар қуришга зарурат бўлармиди? Бир неча триллион сўмга мавжуд аэропортни қайта қуриш ва таъмирлаш дея дўст пудратчилар учун лойиҳа ўйлаб топишга ҳожат қолармиди? Кўраяпсизми? Хотира даҳшатли. Айниқса, коллектив хотира.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin