Мақсад ўзбек иқтисодиёти рақобатбардошлилигини ўлдиришми?
Лимитдан ошган истеъмол учун икки ва уч баробар миқдорда маблағ ундириш Беҳзод Ҳошимов айтганидек, "ўсаётган корхоналар учун жазо"гина эмас, бу ўзбек корхоналарининг рақобатбардошлилигини ўлдириш ҳам (энергетикани тубга ботирган шонли шоввозлар балки энди бутун иқтисодиётни тиз чўктиришмоқчидир?).
Қароқчи тарифлар бўйича 1800 сўм ё 2700 сўмдан электр олган бизнеснинг товар ва хизматлари қандай қилиб, узоқ бозорларни қўя туринг, минтақамизнинг ўзида рақобатбардош бўлиши мумкин?
Айтиш керакки, тарифлар оширилгач, Ўзбекистонда бизнес учун тарифлар Қозоғистон билан деярли бирхиллашиб бўлди. Олдиндан 100%лик тўлов ва жазо тарифлари омили ҳисобга олинса, Ўзбекистонда электр энергияси бутун Марказий осиёда росмана энг қимматига айланди).
Қуйида қўшни Қозоғистоннинг асосий ҳудудларида бизнес учун энг қиммат тарифларнинг қийматини кўришингиз мумкин. Лекин Ўзбекистондагидан фарқли равишда қўшниларда ортиқча истеъмол учун жарима тўловлари йўқ (қайтанга, қўшниларда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарувчилар учун тарифларда 10%гача скидка бор).
Астана.
Алмати.
Жетису.
Қарағанда.
Павлодар.
Жамбил.
Чимкент.
Костанай.
Айрим ҳудудларда, масалан, Мангистауда электр энергияси каррасига арзон тарифларда етказиб берилади.
- https://telegra.ph/file/6b160490d009d6e6101e7.jpgtelegra.ph
- https://astanaenergosbyt.kz/ru/uri/tarify.htmlastanaenergosbyt.kz
- https://esalmaty.kz/ru/business-tariffsesalmaty.kz
- https://tkjet.kz/page/forms-paymenttkjet.kz
- https://kzs.kz/ru/corporate/tariffkzs.kz
- https://pavlodarenergo.kz/ru/pavlodarenergosbyt/tarifs.htmlpavlodarenergo.kz
- http://zhambyl-energosbyt.kz/ru/legal-entities/tariffszhambyl-energosbyt.kz
- https://energopotok.kz/?page_id=546energopotok.kz
- https://kec-eso.kz/ru/tariffs/kec-eso.kz