Янги панжара қироли пайдо бўлдими?
Тошкент шаҳрининг Бобур кўчасида темир тўсиқлар қайтадан ўрнатила бошланганига ҳайрон бўлиб улгурмасимиздан, бу кампания энди шаҳарнинг бошқа марказий кўчаларини ҳам қамрай бошлаган.
Газета 2017−2018 йилларда шаҳар маъмурияти ва ЙҲХБ ҳайдовчиларга ҳам, пиёдаларга ҳам халал бериб, кўринишни чеклашини расман тан олган ҳолда олиб ташланган темир панжаралар яна қайта ўрнатила бошлагани ҳолатини ўрганган.
Ўшанда, 8 йил аввал темир тўсиқлар қанчага тушгани (кейин қаёққа даф қилингани), қанча қурбонларга олиб келгани ҳақида маълумотга эга бўлмагандик.
Ҳозир эса билганимиз - шаҳар маъмурияти темир панжаралар ўрнатиш учун 6,9 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратгани.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJ75WmB1tErIHfp_q5VFJlNcpp8GFm_AAITDmsbDYgQSIm_NLI_JBPSAQADAgADeQADOAQcontroller.bot
- https://x.com/the_bakiroo/status/2000459804318327035x.com
- https://x.com/KurbanoffNet/status/2018219810715279611x.com
- https://www.gazeta.uz/uz/2026/02/03/fences/gazeta.uz
- https://e-qaror.gov.uz/doc/2518577gov.uz