Чиновниклар декларациялашни ортга суришда давом этишмоқда, бу уларнинг манфаатида чунки
Халқаро валюта жамғармаси давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулкларини декларациялаш бўйича қонун июнда қабул қилинади деб ишонмоқда.
Газета ўз эса декларациялаш бўйича ўзбек чиновникларининг 5 йилдан буён такрорланаётган ёлғонлари ва ваъдаларини эслатган ҳолда, бу воқелик яна 7 кундан кейин тугайдиган июнда рўй бериши даргумонлигини билдирган.
Коррупция тизимнинг клейига айланиб кетган шароитда бошқача бўлиши мумкинми?
Шахсан мен ҳам нафақат июнда, йил охиригачаям бу жараён тугаши эҳтимолини юқори баҳоламайман. Чунки ўғри ва муттаҳамлар ҳалигача даромадлари ва мулкларини қайта расмийлаштириш ишларини якунлаб тугатишгани йўқ. Ўзи таклиф этилаётган қонун лойиҳаси бусиз ҳам чала -чулпа декларациялашни назарда тутади. Ундан чиновникларнинг вояга етган фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, бобо-бувалари, қайната-қайноналари чиқариб ташланган (миллий ўғриларимиз даромад ва активларини асосан шулар номида сақлашади ва акс эттиришади). Бунинг устига харажатларни декларациялаш деган асосий нуқта ҳам чиқариб ташланган.
Шундай бўлишига қарамай, ўғри муттаҳамларимиз улгуришмаяпти. Агар улгуришса, ўзлари айтишади, мана энди декларациялашни бошласак бўлади деб.
Прихватизацияни тугатиб бўлиб, энди мана хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқмаймиз, дейишаяптику. Бундаям худди шунақа бўлади.
Так что, не раскачивайте лодку, крысам тошно!
- https://telegra.ph/file/19f02e17d4dbf81a358aa.jpgtelegra.ph
- https://www.imf.org/en/Publications/CR/Issues/2022/06/22/Republic-of-Uzbekistan-2022-Article-IV-Consultation-Press-Release-Staff-Report-and-519919imf.org
- https://www.gazeta.uz/ru/2022/06/23/declaration-of-income/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/5011@the_bakiroo