19K51Telegramda ochish
Инфляцион кутилмалар ҳам, сезилган инфляция ҳам пасаймоқда. Бойлар ва камбағалларнинг дарди яқинлашган Аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари тўртинчи ой кетма кет пасаймоқда. Май ойидаги сўровларга кўра, аҳоли 13,7% (-0,4%), бизнес эса 13,5% (-0,4%) даражасида нархлар ўсишини кутмоқда. Энг юқори даражадаги инфляцион кутилмалар Тошкент шаҳрида 16,2% даражасида қайд этилган. Аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи ва энергетика нархининг қимматлашишидан хавотирлари ортган. Майдаги ахборотсиз танаффусдан кейин регулятор яна сезилган инфляция кўрсаткичларини эълон қилган. Кутилмалар баробарида ўтган ойларда сезилган инфляция кўрсаткичи ҳам пасаймоқда. Май ойи якунига кўра, аҳоли 13,6% даражасида инфляция сезганлиги қайд этилган. Сезилган инфляциянинг энг юқори даражаси Наманган вилоятида - 16,3%. Респондентлар шакар ва қандолат, гўшт ва сут ва қурилиш молларининг нархи юқори даражада ўсганлигини қайд этганлар. Шакар ва қандолат, гўшт ва сут нархларининг ўсиши масаласида бойлар ҳам камбағаллар ҳам деярли тенг даражада "азоб чекаётганлиги" аён бўлган. 10-15 млн.сўм даромадга эга бўлганлар яна кафе-ресторанларнинг қимматлигидан, 15 млн.сўмдан кўп даромад эгалари яна кийим ва пойафзал нархларидан шикоят қилишган. Ҳа, бойларгаям қийин, кийиниш учун Истамбулга ёки Дубайга боришга тўғри келади. Чунки ўтган қора туш давридагидек кийим ва пойафзал импорти логистикаси каналлари ва каргоси янги даврдаям тўлиқ бир қўллик қилинган. Сўровларда пасайиб бораётган кутилмалар ва сезилган инфляция эртага, 15 июнь куни қайта кўриб чиқиладиган Асосий ставкани пасайтириш учун асослардан бири бўлиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin