Хитой статистикаси яна ноқулай саволларни чиқармоқда
Хитой статистикасига кўра, Ўзбекистон Хитойдан ўтган 9 ойда 1,2 млрд.долларлик 65,3 минг дона автомобиль сотиб олган. Шунингдек, шу даврда Ўзбекистонга Хитойдан 457 млн.долларлик 20,6 минг дона электромобиль импорт қилинган.
Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан Ўзбекистонга Хитойдан автомобиль импорти 5,9 баробар, электромобиль импорти эса 4,1 баробарига ошган.
Автомобиль ва электромобиль импорти бўйича ўзбек статистикаси маълумотлари анча камтар ва юзаки. Статагентликка кўра, ўтган 9 ойда Ўзбекистонга жамт 1,2 млрд.долларлик автомобиллар ва транспорт воситалари импорт қилинган (2,2 баробаргина ўсиш). Ўзбек статистикаси саволлар туғилмаслиги учун мамлакатлар ва товарлар, бирликлар қирқимида маълумотлар бермайди. Табиийки, 1,2 млрд.долларлик импортнинг қанчаси Хитойга тааллуқлигиги номаълум.
Лекин нима бўлганда ҳам, Хитой статистикасига нисобда Ўзбекистонга Хитойдан импорт қилинган автомобиллар ва транспорт воситалари қиймати жами импортдан камида 500 миллион долларга фарқланади.
Монополлашган ва яқин чўнтаклар назоратидаги автомобиль импорти бож тўламаслик учун турли схемалардан фойдаланишлари, хусусан янги автомобилларни эҳтиёт қисмлар сифатида олиб киришлари ҳеч кимга сир эмас.
Мазкур ҳолатга статагентлик нима жавоб тўқиши умуман қизиқ эмас (худди газ экспорти билан бўлгани каби), энг тўғри жавоб маълумотларни тўлиқ ва батафсил чуқурликда ва қирқимда очиқлаш бўлиши керак. Қолгани хаспўшлаш бўлади.
Охирги ой саноат статистикасида Хитойда ишлаб чиқариладиган Chery автомобилларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилгани борасида саволлар туғилганди.