36K143Telegramda ochish
Ишчиларига маош бера олмаётган пудратчининг қанақадир қуруқ ваъдаларига ишониш керакми? Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, Кондаги авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларини пудратчи ташкилот қарамоғига олади. Вазирнинг қайд этишича, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олганмуш. Энди ўзингиз соғлом ақлга ўйланг, техноген офат юз бергани ҳақида хабар бермаган, ҳатто қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига расмий таъзия изҳор этмаган пудратчининг ваъдасига ишонса бўладими? Яна бу қуруқ ваъдалар пудратчининг швейцарияликми, кипрликми ёки гонконгликми инвестори томонидан айтилаётган бўлсаям майлийди? Шунча кундан бери кўриниш беришниям лозим топгани йўқ-ку. Балогардон фронтмен қилиб юборилган ва де-юре мажбурияти йўқ Мирзамаҳмудов гапиртирилаяпти. 4 ойдан бери ишчиларига маош бермаётган пудратчи 10 йил ўтиб қурбон бўлганларнинг фарзандларини ўқитадими ёки ишга оладими? Бу пайтда бўладими ўзи пудратчи? Цинизм ҳам шунчалар бўладими? 5,9 млрд.долларгагача шиширилган лойиҳада қурбон қилинган ишчиларнинг қадри ва қиймати шуми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin