20K235Telegramda ochish
Олимжон Шодиев қачон ва қандай қилиб НКМК кузатув кенгаши аъзосига айланган? "Ўрага сичқон тушди гулдур-гуп" тарзида хусусийлаштирилаётган Ўзагроэкспортбанк билан боғлиқ суриштирувлар ўтказган Газета.uz жуда қизиқ маълумотга дуч келган. Ёпиқ қарор бўйича инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан амалга оширилаётган битимнинг занжирлари Олимжон Шодиевга томон етаклайди. Миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг қариндошларидан бўлган Олимжон Шодиев Ўзбекистондаги энг йирик корхона — Навоий кон-металлургия комбинати Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари ўлароқ кўрсатилган. Олимжон Шодиев қачон ва қандай қилиб НКМК кенгаши мустақил аъзосига, яна кенгаш раиси ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида маълумот йўқ. НКМК гарчи акциядорлик жамияти бўлсада, корпоратив ахборот порталига шу кунгача биронта муҳим фактни жойламаган. Кенгаш аъзоларининг тайинланиши акциядорлик жамияти учун муҳим факт ўлароқ очиқланиши зарур. Яна шунингдек, НКМК кузатув кенгашига мустақил аъзоларни тайинлаш бўйича конкурс ўтказилгани ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Шодиевлар оиласи вакилининг қайси мезонларга кўра НКМК кузатув кенгашида ўтириши жамоатчилик учун тушунтирилиши зарур. Йилига 100 тонна атрофида олтин ишлаб чиқарадиган НКМК Ўзбекистон бюджетининг 20%дан ортиқ даромадларини таъминлаб келади. НКМКни назоратдан чиқиши, хусусан, ишончли бошқарув ёки қизил директорлар схемалари асосида ишлай бошлаши мамлакат молиявий мустақиллиги учун ҳам хавф солади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin